Давринг келди суриб қол. Сирдарё ҳокимлиги 477,9 млнга “тойчоқ” харид қилди
Жамият
−
27 Декабрь 2021
10549Сирдарё вилояти ҳокимлиги 477 млн 900 минг сўмга KIA Sorento Comfort автомобилини харид қилди. Тегишли шартнома Давлат харидлари порталига жойлаштирилган.
Шартнома жорий йилнинг 21 декабрь куни OOO “Roodell” компанияси билан тузилган. Машина 10 кун давомида етказиб берилиши керак.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокими Зиёдулла Давлатов 2-сектор ҳудудидаги кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирлашга ажратилган пулга KIA Seltos Prestige G765 автомобилини харид қилиш бўйича қарорни имзолаган эди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳокимлиги 398 млн сўмга Trailblazer русумли автомобиль сотиб олганди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари” тасдиқланган. Унга кўра, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг хизмат машиналари нархлари БҲМнинг 2000 бараваридан (490 млн сўм), двигатель энг юқори қуввати 4000 см кубдан ошмаслиги лозим.
LiveБарчаси