Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укаси ютган тендер бўйича кутилмаган қарор қабул қилди

Жамият 20151
image

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 20,4 млрд сўм сарфланган Урганч шаҳридаги “Перинатал марказини қайта таъмирлаш” объектини фойдаланишга қабул қилиш бўйича ҳудудий давлат комиссияси раисини ўзгартирди.

Вилоят ҳокими қарори билан Урганч шаҳридаги “Перинатал марказини қайта таъмирлаш” объектини фойдаланишга қабул қилиш комиссияси раиси Б.Қурбонов билан бош пудратчи ташкилот раҳбари ўртасида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжуд бўлганлиги сабабли, ушбу объектни фойдаланишга қабул қилиш ҳудудий давлат комиссияси раиси қилиб, Урганч шаҳар ҳокими О.Холбоев белгиланди.

Давлат комиссияси (О.Холбоев)га белгиланган тартибда объектни ўрганиб чиқиш, далолатномаларни расмийлаштириш ва вилоят ҳокимлигига тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Маълумот учун, Урганч шаҳридаги Перинатал марказини қайта таъмирлаш учун 20,4 млрд сўм ажратилган. Давлат буюртмаси учун ўтказилган тендерда эса тендер комиссияси раиси Б.Қурбоновнинг укасига тегишли компания ғалаба қозонган.

Прокуратура мазкур ҳолатни ўрганиб, тендер ҳалол ўтказилганини, жиноят иши очиш учун асос йўқлигини маълум қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 932
Рейтинг: 3
t
×