Америкалик боксчини оила аъзолари кўз ўнгида отиб кетишди
Спорт
−
27 Декабрь 2021
9325Жорий йилнинг 24 декабрь куни профессионал бокснинг супероғир вазнли боксчиси Денни Келли (10-3-1) йўлда отишмада ўз аёли ва уч нафар фарзанди кўз ўнгида ўлдириб кетилган. Бу ҳақда “Boxing Scene” нашри хабар берди.
“Ҳозирда терговчилар ушбу вазиятининг тафсилотларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда”, дейилади маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари баёнотида.
Полиция маълумотларига кўра, Келли тушдан кейин болалари ва рафиқаси билан Янги йилга бағишланган байрамга кетаётганида, номаълум шахс америкалик боксчининг машинаси ёнига келган ва унга қарата ўқ узган. Қайд этилишича, ҳужум вақтида Келлининг оила аъзолари жабрланмаган.
Маълумот учун, Денни Келли сўнгги жангини 2019 йилнинг октябрь ойида Ник Киснерга қарши ўтказган ва иккинчи раундда уни нокаутга учратган. 30 ёшли боксчи фаолияти давомида 10 ғалаба ва уч мағлубият қайд этган.
LiveБарчаси