Жанжал қурбони бўлган Омонов, ҳомиладор 33 ўқувчи, ҳуқуқлари камайган депутатлар ва бошқа хабарлар
Жамият
−
11 Сентябрь 2019
10499Якунига етаётгн 11 сентябрь санасида Ўзбекистон ва халқаро майдонда юз берган энг муҳим воқеалар билан танишинг.
Йўл ҳаракати қоидаларида ўзгаришлар бўлади
Ўзбекистон Республикаси йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да айтилган.
Автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўланадиган тўлов миқдори кўриб чиқилади
Ўзбекистонда автомототранспорт воситалари олди-сотди қилинганда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида рўйхатдан ўтказишда тўланадиган йиғимлар миқдори қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган.
Суд, прокурор ва терговчига янги ваколатлар берилади
Ўзбекистон Республикасида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларига оид янги ваколат берилади. Бу ҳақда 2019-2021 йилларда нотариат институтини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси”да кўрсатиб ўтилган.
“Кунчиқар” мамлакат Ҳукуматсиз қолди
Бугун, 11 сентябрь куни Япония Ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бош вазир Синдзо Абэ ўз Ҳукумати аъзоларининг истеъфо аризаларини қабул қилиб олди.
Бунга Абэ партиясининг Япония парламентининг юқори палатаси учун ўтказилган сайловларда ғалаба қозониши ва октябрь ойида истеъмол солиқларининг 10 фоиз оширилишидан аввал таркибни янгилаш бўйича режалар сабаб бўлди.
Фарғонада фуқаро МИБ ходимини темир билан урди
Фарғона вилоятининг Қува туманида Мажбурий ижро бюро ходими фуқаро томонидан калтакланди. Қайд этилишича, МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борган. М.Х. МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан унинг оёғига уриб, тан жароҳати етказган.
Президент 20 йил илмга эътибор қилинмагани ва чет элга кетган ёшлар ҳақида гапирди (видео)
Ўзбекистонда “Президент мактаби”дан бироз кичик, аммо ушбу мактабга ўқувчиларни тайёрлаб берувчи Физика мактаби, Математика мактаби, қолаверса, алоҳида университет ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 10 сентябрь куни Тошкент шаҳрида очилган илк “Президент мактаби”га ташрифи чоғида маълум қилди.
Янги айфонлар нимаси билан “касал” қилади?
Apple яна ихлосмандларини “касал” қилишда давом этмоқда. Компания Куппертинода бирданига 3 та янги iPhone`ни тақдим этди. Булар – iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max.
Ўзбекистон спорти оғир жудоликка учради
имнастика бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби трамполин бўйича мураббийи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рашид Исянов 79 ёшида вафот этди.
Исянов Рашид Зиннурович 1940 йил Россия Федерациясида туғилган. 1963 йил Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган ва умрининг қолган қисмини мамлакатимизда гимнастика, жумладан трамполин спортининг ривожланишига, унинг тараққиётига бағишлаган. Мураббийлик фаолияти давомида кўплаб истеъдодли спортчиларни тарбиялаган.
33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолган – ОАВ
Шимолий-Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди. Улардан 9 нафари 16 ёшга ҳам тўлмаган. Бу турдаги маълумотлар дарҳол тиббий муассасалардан полиция бўлимига юборилади. У ерда қизларнинг шерикларини жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади. Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳининг ўта муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори Саиран Саркеновнинг сўзларига кўра, бу йил рўйхатга олинган балоғатга етмаганларнинг ҳомиладор бўлишининг барча ҳолатларида улар шериклари жиноий жавобгарликка тортилмаган, чунки улар ҳомиладор қизларга тезда уйланишган.
Қирғизистон чегараси яқинида Ўзбекистон ҳарбий техникаси нима қиляпти?
Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон ҳарбийлари Керкидан сув омбори туманидаги қирғиз-ўзбек чегарасида тўсиқлар ўрнатиш ишларини бошлади. Бу ҳақда Қирғизистондаги маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Қирғизистон чегараси яқинида Ўзбекистонга тегишли ҳарбий техника кўриниш берган.
Жиноий жавобгарликка тортиш керак – “Адолат”чи таклифи
Хабарингиз бор, кеча, 10 сентябрь куни ижтимоий тармоқлар ва расмий ОАВда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси-муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Орадан 30 дақиқа ўтар-ўтмас бу хабарлар исботини топмади. Бироқ, ўша заҳоти Мусулмонлар идораси раддий бергани йўқ. Аксинча, бир неча соат ўтиб, таъбир жоиз бўлса аланга ўчиб бўлгач, Алимов ўз ўрнида фаолиятини давом эттираётганини айтиб чиқди.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов Усмонхон Алимов ҳақида тарқалган хабарлар унга нисбатан қасддан уюштирилганини иддао қилмоқда
ИИББ Муслим Омоновнинг вафоти бўйича расмий маълумот берди
Аввалроқ, ўзбекистонлик MMA жангиси 23 яшар Муслим Омонов бугун, 11 сентябрь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот берди.
Унда қайд этилишича, 10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси соат 00:50 атрофида пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида икки гуруҳ ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан.
ИИББ Тошкентдаги қимматбаҳо автомобиллар ҳайдовчиларини йиғди
Бир неча кундирки, Ўзбекистонда, хусусан пойтахт Тошкентда тўй кортежлари масала яна трендда турибди. ИИББнинг таъкидлашича, Тўй кортежлари йўл ҳаракатига хавфсизлигига таҳдид солмоқда,
ИИББнинг маълум қилишича, 2019 йил бошидан буён тўй кортежлари сафида ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиларига нисбатан 152 та баённома тузилган, улардан 16 таси – такрорий қоидабузарлик.
Шу муносабат билан ИИББ тўйларда кортеж хизмати ташкил қилувчи фирмалар ҳамда ушбу кортежлар таркибида ҳаракатланаётган автомобиллар ҳайдовчилари билан учрашиб улар билан профилактик суҳбатлар ўтказди. Умумий ҳисобда суҳбатда 40 киши иштирок этди.
БМТ Бош офисида 3 758 болага аталган мактаб сумкаларидан “қабристон” пайдо бўлди
UNICEF халқаро болалар ташкилоти дунё мамлакатлари раҳбарларининг эътиборини ўтган йили қуролли тўқнашувлар ва урушларда қурбон бўлган 3 758 нафар болаларга қаратди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош офисида мактаб сумкаларидан иборат “рамзий қабристон” ташкил этилди. Ям-яшил майдонга 3 758 болага аталган, ҳаворанг ва UNICEF белгиси туширилган мактаб сумкалари қўйиб чиқилди.
Расул Кушербоев Ўзбекистонда депутатлар қатор ҳуқуқлардан маҳрум этилаётганини очиқлади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Ўзбекистонда депутатлар бир қатор ҳуқуқларидан маҳрум бўлаётганини айтмоқда.
Унга кўра, жорий йилнинг 4 сентябрдаги “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан 1995 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида”ги қонуни ўз кучини йўқотган.
LiveБарчаси