Фарғонада фуқаро МИБ ходимини темир билан урди
Жамият
−
11 Сентябрь 2019
5332Фарғона вилоятининг Қува туманида Мажбурий ижро бюро ходими фуқаро томонидан калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борган. М.Х. МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан унинг оёғига уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 10 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда ака-ука МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, ургани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь