МИБ ходимларининг калтакланиши бўйича жиноят иши очилди
Жамият
−
28 Август 2019
6545Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида ака-укалар Мажбурий ижро бюроси ходимини калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратуарси МИБ ходимларининг калтакланиши юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 23 август куни соат 17:30 ларда МИБ Косон туман бўлими давлат инспекторлари туманнинг Қуйибоғ маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Қ.нинг хонадонига электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларининг қонунийлигини текшириш учун борган. Фуқаро электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштираётганларида, Ж.Қ.нинг укаси С.Қ. (1985 й.т.) аралашиб, давлат инспекторларини қўпол сўзлар билан ҳақоратлаб, танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 август куни туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси