Қашқадарёда ака-укалар МИБ ходимини калтаклади (видео)
Жамият
−
28 Август 2019
11682Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида Мажбурий ижро бюроси инспектори калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга видео ҳам илова қилинган.
Қайд этилишича, фуқаро Қ.Ж. электр энергиядан ноқонуний равишда фойдаланган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштириш вақтида хонадон эгаси укаси Қ.С. томонидан фаол қаршилик кўрсатиб МИБ ходимларига тан жарохати етказилган.
Шунингдек, ака-укалар МИБ ходимларини ўз уйида 2 соат давомида мажбурий тарзда ушлаб турганлиги айтилмоқда. Ҳолат қачон ва айнан қаерда юз бергани номаълум.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида икки нафар МИБ инспектори калтакланганди. Инспекторларни урган фуқароларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганди.