33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлиб қолган – ОАВ

Олам

image

Шимолий-Қозоғистон вилоятида 33 нафар ўқувчи ҳомиладор бўлди. Улардан 9 нафари 16 ёшга ҳам тўлмаган. Бу ҳақда “Спутник Қозоғистон” хабар бермоқда.

Бу турдаги маълумотлар дарҳол тиббий муассасалардан полиция бўлимига юборилади. У ерда қизларнинг шерикларини жавобгарликка тортиш масаласи ҳал қилинади.

Вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳининг ўта муҳим топшириқлар бўйича катта инспектори Саиран Саркеновнинг сўзларига кўра, бу йил рўйхатга олинган балоғатга етмаганларнинг ҳомиладор бўлишининг барча ҳолатларида улар шериклари жиноий жавобгарликка тортилмаган, чунки улар ҳомиладор қизларга тезда уйланишган.

Полиция ходимининг сўзларига кўра, вилоят мактабларида жинсий тарбия бўйича ўқув машғулотлар олиб борилмоқда, ота-оналари билан ишлар ташкил этилган, аммо бундай ҳолатлардан қочиб бўлмаяпти.

Бироқ, ўтган йилга нисбатан қизларнинг эрта ҳомиладорлиги билан боғлиқ вазият бироз яхшиланди. Ўтган йилнинг шу даврида 16 ёшгача бўлган қизларнинг ҳомиладорлик ҳолати 14 та, вояга етмаганларнинг 39 та ҳомиладорлиги қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳомиладорлик

Баҳолаганлар

1300

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг