Ўзбекистонда ўтган 9 ойда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50та эрта туғруқ ҳолати этилган
Жамият
−
17 Сентябрь 2019
4748Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистонда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ ҳолати қайд этилган. Шунингдек, 6 мингдан ортиқ оила ажрими расмийлаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ўтган Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлисида маълум қилинган.
Йиғилишда мамлакатда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, улар бандлигини таъминлаш, нофаол ёшлар билан ишлаш борасида самарадор чора-тадбирлар амалга оширилмагани танқид қилинган. Жорий йилда 17 ёшгача қизлар ўртасида 50 та эрта туғруқ қайд этилгани ва 6 мингдан ортиқ ёш оилалар ажримига эса ёшларни тарбиялашда оиланинг ўрни сусайиб бораётгани, ёш йигит-қизлар оила қуриш, эрта никоҳ ҳақида умуман тушунчага эга эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган.
Йиғишилишда ёшларнинг, хусусан ҳар йили таълимни битириб, меҳнат бозорига кириб келаётган 450 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида алоҳида дастурлар қабул қилиниши лозимлиги айтилган.
Мажлисда муҳокама этилган масалалар бўйича Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь