MMA жангчиси Муслим Омонов қотиллик қурбони бўлди
Жамият
−
11 Сентябрь 2019 33919 1 дақиқа
Ўзбекистонлик 23 ёшли таниқли спортчи Муслим Омонов бугун, 11 сентябрь куни тонгда вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Спортчи пичоқланиши оқибатида вафот этган. Воқеа Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Муслим Омонов Москвада бўлиб ўтган аралаш жанг санъатлари бўйича FFC-2 мусобақасида ғолиб бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси MMA чемпиони Жамшид Кенжаев Тошкентдаги "Aurum-898" тунги клубида пичоқлаб кетилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь