Янги айфонлар нимаси билан “касал” қилади?

Технология 4771
image

Apple яна ихлосмандларини “касал” қилишда давом этмоқда. Компания Куппертинода бирданига 3 та янги iPhone`ни тақдим этди. Булар – iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max.

Хўш улар қандай хусусиятларга эга? Қайси жиҳатлари билан бир-биридан фарқланади?

iPhone 11 ўзининг битта аввалги “акаси” каби иккита камерага эга. Янги 12 мегапикселли камера кенг бурчакли (13мм) объективга эга бўлиб, тунда яхши суратга олиш хусусиятига эга (Night Mode). iPhone 11 камераси, шунингдек, 2 каррали оптик зум ва 4К режимда видео суратга олиш хусусиятига соҳиб.

Ундан ташқари iPhone 11 6,1 дюймли Liquid Retina дисплейига эга бўлади. Янги смартфон 6 хил рангда ишлаб чиқарилади.

iPhone 11 Pro – 5,8 дюмли экран ва учинчи телеобъективли камера билан жиҳозланади. Унинг катталаштирилган версияси эса  11 Pro Max деб аталади ва 6,5 дюймли экранга эга бўлади. Ушбу телефонларга Super Retina XDR русумли дисплей ўрнатилади.

Барча янги смартфонлар Apple компаниясининг бугунги кунда мавжуд бўлган энг тез процессори – A13 билан жиҳозланади. Янги процессорнинг эътиборга молик жиҳати унинг нафақат амалларни жуда тез бажаришида, балки қувват тежамкорлигида ҳам кўринади.  

iPhone 11 Pro эски iPhone XS`га нисбатан 4 соат кўпроқ ишлаши мумкин.

Айни вақтда iPhone 11нинг нархи 699 долларни, IPhone 11 Pro эса 999 доллар, IPhone 11 Pro Max 1099 долларни ташкил этмоқда.  Смартфонлар 20 сентябрдан сотувга чиқарилади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 117
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×