Йилга татигулик ой ёхуд январнинг “яра”лари

Таҳлил

image

2020 йилнинг биринчи ойи билан хайрлашиш арафасида турибмиз. Вақт шу қадар тез ўтмоқдаки, кўз очиб юмгунингча, дунё остин-устун бўлаётгандек. Янги йил ҳам ақлбовар қилмас бўхронлар билан бошланди. Бир тарафда Янги йил шукуҳи, бир тарафда уруш шамоли, уриб туширилган самолётлар ва қурбонлар, улар ортидан йиғлаб қолган бегуноҳ одамлар... Буларнинг бари 30 кун ичида ё юз берди, ё авж олиб кетди. Ушбу мақолада январнинг залворли воқеаларини хотирлаймиз.

3 январь. Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпусининг (ИИПК) махсус “Ал-Қудс” бўлинмаси генерали Қосим Сулаймоний АҚШнинг Ироқ пойтахти Бағдодга уюштирган авиазарбаси вақтида ҳалок бўлди. Пентагон операцияга буйруқ шахсан АҚШ Президенти Дональд Трампдан келганини маълум қилган.

Картинки по запросу касем сулеймани

Қосим Сулаймоний ўлимидан кейин Эрон АҚШга тиш қайради ва Сулаймонийнинг ўлдирилиши бадали оғир бўлишини айтди. 7 январдан 8 январга ўтар кечаси Эрондан АҚШ қўшинлари жойлашган Ироқдаги иккита базага ракеталар билан зарба берилди. Эронда ушбу зарбалар генерал Сулаймонийнинг хуни учун бўлгани айтилди. Ҳужум натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмади.

Картинки по запросу прощание касем сулеймани

Картинки по запросу генерал сулеймани

Аммо 5 январь куни Сулаймоний билан хайрлашув маросимида юзага келган тартибсизликлар натижасида 56 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ одам жароҳатланди.

8 январь. АҚШ ҳарбий базаларига ҳужумдан кейин Эрон ҳар қандай жавобни қайтариш учун ҳарбий шай ҳолатга келиши бошқа бир фожиага йўл очди.

Картинки по запросу "самолет крушение тегеран""

Эронда бортида 176 киши бўлган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 йўловчи самолёти қулади. Ҳаво лайнерида бўлган барча ҳалок бўлди. Орадан 3 кун ўтиб, 11 январь куни Эрон самолёт ракета билан уриб туширилганини тан олди ва фожиа инсон хатоси туфайли юз берганини маълум қилди.

Картинки по запросу "самолет крушение тегеран""

Эрон айбини тан олгач, Украина Президенти Владимир Зеленский расмий Теҳрон олдига қатор талаблар қўйди. Уларнинг орасида, айбдорларни жазолаш ва қурбонлар оиласига компенсация тўлаш ҳам бор эди. Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Украинадан расман кечирим сўраб, Зеленскийнинг барча талабларига рози бўлди. Халқаро дунёдан бўлаётган босим етмаганидек, мамлакатда мавжуд тузумга қарши оммавий намойишлар бошланди.

13 январь. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Хитойда янги вирус тарқалгани хақида расмий хабар берилди. Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 11 январь куни Ухань шаҳрида коронавируснинг янги типидан биринчи одам вафот этган. Янги 2019-nCoV вируси Уханда ўтган йилнинг декабрь ойида пайдо бўлганди. Хитой ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ) мамлакатда эпидемия бошланганидан огоҳлантирган.

Картинки по запросу коронавирус

ЖССТ тарқатган маълумотга кўра, коронавирус билан касалланганлар кўплаб мамлакатларда аниқланди. Жумладан, ҳозиргача Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, БАА ва Малайзияда қайд қилинган.

Картинки по запросу коронавирус

Хитойда ушбу вирусдан касалланганлар сони 6055 нафарга етди, қурбонлар сони 132 нафар. Дунё бўйича ушбу вирусни юқтирганлар 6145 нафарга етди. Австралияда янги коронавирус лаборатория усулида кашф қилинди. У касалликни ўрганишга ёрдам бериши тахмин қилиняпти.

Картинки по запросу коронавирус

15 январь. Австралия учун фавқулодда қурғоқчил келган 2019 йил ўзи билан ўрмон ёнғинларини олиб келди. Ўтган йилнинг 4-чораги давомида тинмаган ёнғирлар 2020 йилнинг январь ойида шиддат олиб, сўнг ёмғирлар сабаб поёнига етди. Ёнғинда 1 млн гектардан ортиқ ўрмон майдони, ярим миллиард мавжудот билан биргаликда ёниб кетди. Шунингдек, ёнғинлар 100 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Картинки по запросу incendios en galicia 2017

Ёнғиндан кейин Австралияни янги табиий офатлар – кучли ёмғир ва сел ўз домига тортди. Энг сўнггида мамлакатга улкан қум бўрони ёпирилди.

Картинки по запросу австралия песчаная буря

Эндиликда олимларни ёнғинлар сабаб 13 турдаги ҳайвонлар, шу жумладан, коала, квокк, ингичка думли қоя валлабилари, жанубий корробори қурбақаси, тарозили асалхўр қуши ва ғарбий ер тўтисининг йўқ бўлиб кетиши хавфи ташвишга солмоқда.

Картинки по запросу пожар австралия

21 январь. Россиянинг Томск вилояти Асино туманида 11 нафар ўзбекистонлик мигрант кичиккина ёғочдан қурилган кулбасида ёниб кетди.

Картинки по запросу томск пожар узбекистан

Ёнғин натижасида, уйнинг 208 кв метр майдонида том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Ушбу хонадонда 14 ишчи яшаган, шулардан, 13 нафари Ўзбекистон, 1 нафари Россия фуқароси бўлган. Улардан 12 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва 2 нафар ўзбекистонликка шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Қурбонлар “Greenwood” МЧЖ ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган.

Картинки по запросу томск пожар узбекистан

Мазкур ёнғин қурбонларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан махсус комиссия тузилди.

Ўзбекистонликлар жасади 26 январь куни Ватанга қайтарилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

24 январь. Туркиянинг Элязиғ, Малатя ва Диёрбакир вилоятларида 6,8 балли зилзила қайд этилди. Унда жами 41 киши қурбон бўлди. Қурбонларнинг 37 нафари Элязиғдан, 4 нафар Диёрбакирдан. Яна икки киши қўрқув ортидан юрак хуружига учраб вафот этди. Бор-йўғи 45 киши вайроналар остидан соғ-саломат қутқариб қолинган. 76 та бино вайронага айланди. 645 та бино хавфли ҳолатда. 541 та бино ўрта ва оз хавф остида экани айтилмоқда.

Картинки по запросу turkiye deprem

Туркияда бундай кучли зилзилаларнинг такрорланиш хавфи юқорлигича қолмоқда.

27 январь. Афғонистонда Америка ҳарбийларига тегишли Bombardier E-11A самолёти ҳалокатга учради. Самолёт қулаган жойдан икки нафар учувчининг жасади топилди. Мазкур авиаҳалокат учун, “Толибон” ҳаракати жавобгарликни ўз зиммасига олди. Аммо расмий маълумотларда самолёт уриб туширилигани тахмини инкор қилинди.

Картинки по запросу крушение самолета в афганистане

27 январь. АҚШнинг Калифорния Калабасас шаҳрида афсонавий баскетболчи Коби Брайант бошқарувидаги вертолёт ҳалокатга учради. 41 ёшли Коби Брайант 13 ёшли қизини машғулотга олиб кетаётган бўлган. Вертолётда жами 9 киши бўлган. Ҳодисада ҳеч ким омон қолмади.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус авиаҳалокат Қосим Сулаймоний

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг