Афғонистонда қулаган самолётни толибонлар уриб туширгани маълум бўлди
Олам
−
27 Январь 2020
10010Афғонистонда қулаган самолётни толибонлар уриб туширгани маълум бўлди
Aввалроқ, Aфғонистонда ичида 83 киши бўлган самолёт қулагани ва у АҚШга тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига тааллуқли эканлиги аён бўлди. Бундан ташқари, “Толибон” ҳаракати жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Толибонларнинг маълум қилишича, ҳаво кемасида америкалик ҳарбий хизмачилар, жумладан, юқори лавозимли офицерлар ҳам бўлган. Уларнинг барчаси, шунингдек, экипаж аъзолари ҳам ҳалокат қурбони бўлган.
Самолёт қулаган ҳудуд толибонлар томонидан назорат қилиниши сабабли НАТО қўшинлари у ёққа бора олмаслиги маълум қилинган.
LiveБарчаси