Эрон АҚШнинг Ироқдаги икки базасига ҳужум қилди
Олам
−
08 Январь 2020
17046АҚШ аскарлари жойлашган Ироқ ғарбидаги Айн ал-Асад ҳарбий-ҳаво базаси Эрон томонидан ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда бугун, 8 январь, куни Ислом инқилоби соқчилар корпуси томонидан тарқатилган баёнотда айтилган.
Ҳужум эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ўч олиш ҳаракати деб аталди. Авиабазага 10 га яқин ракета учирилгани ҳақида хабар берган Теҳрон, ҳужум натижасида объект “тўлиқ йўқ қилингани”ни эълон қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ўзининг иккита базасига ҳужум қилингани тўғрисида хабар берди. Пентагон маълумотларига кўра, Эрбилдаги база ҳам ракета зарбасига учраган. АҚШ ҳарбийларига кўра, Эрон ўндан ортиқ баллистик ракеталар учирди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ўзининг иккита базасига ҳужум қилингани тўғрисида хабар берди. Пентагон маълумотларига кўра, Эрбилдаги база ҳам ракета зарбасига учраган. Пентагон етказилган зарарни ҳали маълум қилмади. АҚШ ҳарбийларига кўра, Эрон ўндан ортиқ баллистик ракеталар учирди.
Эрон ва АҚШ муносабатлари Ироқда эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилиши ортидан норасмий уруш ҳолатига келиб қолди.
Эрон ташқи сиёсатининг бош стратеги, Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Қудс” қўмондони, амалда Эронда Оятулло Али Ҳоманаийдан кейинги иккинчи одам саналган Қосим Сулаймоний 3 январь куни Бағдоддаги аэропорт ҳудудида америкалик ҳарбийларнинг дрон орқали берган ракета зарбалари оқибатида ҳалок бўлди.
LiveБарчаси