Афсонавий баскетболчи Коби Брайант ҳалокат қурбони бўлди
Спорт
−
27 Январь 2020
7103Миллий бакетбол ассоциациясининг (NBA) афсонавий ўйинчиси Коби Брайант АҚШнинг Калифорния штатида шахсий вертолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлди.
Ҳалокат 26 январь куни соат 10:00 лар атрофида Калифорния жанубидаги Калабасас шаҳрида юз берган. 41 ёшли баскетболчига тегишли Sikorsky S-76 вертолёти ҳалокатга учраган.
Вертолётда Брайантнинг 13 ёшли қизи Жанна Мария, унинг дугонаси ва отаси жами 10 киши бўлган. Ҳалокатда уларнинг барчаси қурбон бўлган. Брайант қизи билан машғулотга кетаётган бўлган.
Таъкидланишича, воқеа юз берган вақтда ҳалокат ҳудудида туман бўлган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, вертолёт ҳалокатга учраши олдидан ўз ўқи атрофида айлана бошлаган. У қояга урилиб, ёниб кетган. Собиқ баскетболчи ушбу вертолётдан кўп йиллар давомида фойдаланган.
Авиаҳалокат сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Тергов давом этмоқда. Баскетболчининг ортида унинг рафиқаси Ванесса ва яна уч қизи - Наталья, Бьянка ва яқинда туғилган Капри қолди.
Баскетболчи вафоти муносабати билан кўплаб таниқли инсонлар, сиёсатчилар ва спорт ташкилотлари ҳамдардлик билдирди. Улар орасида АҚШ Президенти Дональд Трамп, собиқ Президент Барак Обама, Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро баскетбол федерацияси бор.
“Икки карра Олимпия чемпиони Коби Брайант авиаҳалокатда ҳалок бўлди. Коби Брайант тинч ёт, сен доим бизнинг юракларда бўласан”, деб айтилган ХОҚ хабарида.
Кобе Бин Брайант NBA`нинг собиқ ўйинчиси бўлиб, 20 мавсум давомида бир жамоа – “Лос-Анжелес Лейкерс” учун ўйнаган ва унинг таркибида 5 марта NBA чемпиони бўлган. Спортчи шунингдек, АҚШ терма жамоаси сафида 2008 ва 2012 йилларда Олимпия чемпиони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь