Австралияда янги коронавирус кашф қилинди
Олам
−
29 Январь 2020
12208Австралиялик олимлар янги коронавирус ўйлаб топишди. Янги вирус халқаро лабораторияларга Хитойдаги коронавирусга қарши курашда муҳим манба бўлиши айтиляпти. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Тадқиқот институтида маълум қилинишича, янги вирус беморлардан бирининг намуналари асосида кашф қилинган. Бундай вирус илк бор Хитойдан ташқарида ўйлаб топилди.
“Хитой ҳукумати янги коронавирусни диагностика қилиш учун муҳим бўлган ирсиятини эълон қилди. Бироқ ҳақиқий вируснинг борлиги, бизда таҳлил учун барча имкониятлар борлигини англатади. Шунингдек, уларнинг ўзига хосликларини солиштириш ҳам мумкин”, деган вирус ўйлаб топилган лаборатория раҳбари Жулиана Дрюс.
Унинг сўзларига кўра, вирус Австралияда касалланганларни аниқлашда фойдаланилади, шунингдек, намуналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик қилувчи лабораторияларга ҳам берлади.
Маълумот учун, Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлиб дунёга тарқалаётган янги вирусдан бугунгача 132 нафар одам ҳалок бўлди. Вирусдан касалланганлар сони 6053 нафарга етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь