Собиқ боксчи парашютдан сакраш вақтида вафот этди
Спорт
−
16:11 936 1 дақиқа
Бокс бўйича собиқ Австралия чемпиони Жош Фредериксен 36 ёшида парашютдан сакраш вақтида вафот этди. Бу ҳақда “World Boxing News” хабар берди.
Фожиа жорий йилнинг 4 ноябрь куни Брисбен яқинида “Skydive Ramblers Toogoolawah” парашют марказида содир бўлган. Спортчи сакраш вақтида оғир жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Фредериксеннинг парашюти очилиб, тўғри ишлаган. Бироқ қўниш вақтида спортчи ерга яқин ҳудуддаги беқарор ҳаво оқимларига дуч келган ва қаттиқ йиқилиб тушган.
Ҳодиса оқибатида Жош кўкрак қафаси, чаноқ ва қорин соҳасидан жиддий жароҳатлар олган. У вертолётда Қироллик Брисбен шифохонасига олиб борилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган. Боксчи ўша кеча вафот этган. Фредериксен тажрибали парашютчи бўлиб, фожиага қадар 100 дан ортиқ муваффақиятли сакрашни амалга оширган эди.
Маълумот учун, австралиялик боксчи профессионал фаолияти давомида 20 та жанг ўтказган. Уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган, бештасида мағлуб бўлган ва икки марта дуранг қайд этган. У ярим оғир вазн тоифасида Австралия чемпиони бўлган.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь