Мексикада қуролли шахслар футболчи ва унинг мураббийини отиб ўлдирди

Спорт

−

visibility481 timer2 дақиқа

image

Мексикада мотоциклда ҳаракатланган қуролли шахслар ўйиндан кейин 26 ёшли футболчи ва унинг мураббийини отиб ўлдирди. Ҳодиса оқибатида яна бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, фожиа Ирапуато шаҳридаги “Ла Эстрелья” футбол майдонларида содир бўлган.

“Эль Море” лақаби билан танилган собиқ профессионал футболчи Луис Альберто Риос Чавес ўртоқлик учрашувидан кейин ўн нафарга яқин дўсти билан вақт ўтказаётганида бир гуруҳ шахслар келиб тўхтаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчилардан бири футболчининг лақабини бақириб айтган. У ортига ўгирилганидан сўнг, жиноятчилар ўқ узишган мотоциклларда воқеа жойидан қочиб кетган. Риос воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўқлардан бири унинг дўстларидан бирига ҳам теккан. Жабрланувчи шошилинч равишда касалхонага етказилган.

2019 йилда 26 ёшли футболчи учинчи дивизионда иштирок этувчи “Атлетико Сан-Франсиско-дель-Ринкон” (“Лос Брухос”) клуби билан чемпионликни қўлга киритган. Кейинчалик у “Арандас” клубида ҳаваскорлар даражасида тўп сурган ва “Лорос” футбол академиясида мураббийлик қилган.

Унинг хотирасига ҳурмат сифатида “Арандас” клуби ижтимоий тармоқлардаги профиль расмига қора тасма қўшди.
Полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Ҳужум сабаби ҳозирча аниқланмаган. Қўлга олинганлар ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси, 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Сергей Лебедев вафоти этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг