Томскдаги фожианинг яна бир қурбони ўзбекистонлик бўлган
Жамият
−
24 Январь 2020
4634Хабарингиз бор, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, 12 нафар фуқаро ҳалок бўлган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди.
Шу куннинг ўзида 11 нафар фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилиб, улардан 10 нафари ўзбекистонлик ва 1 нафари Россия Федерацияси фуқароси эканлиги маълум бўлган.
Мутахассислар томонидан олиб борилган бирламчи таҳлил натижаларига кўра, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўн биринчи фуқаро Андижон вилояти Андижон туманида истиқомат қилган Музаффаржон Дилмуротович Мамажонов бўлгани аниқланди.
Элатиб ўтамиз, мазкур фожиа бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан махсус комиссия тузилди ва унга фожиа қурбонларига ёрдам кўрсатиш вазифаси юкланди.
LiveБарчаси