Россияда 11 нафар ўзбекистонлик ёниб кетди
Олам
−
21 Январь 2020
14301Бугун, 21 январь куни Россиянинг Томск вилояти Причулим посёлкасидаги ёғочдан қурилган бир қаватли бинода юз берган ёнғин натижасида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Россия ФВВга таяниб хабар берди.
Ёнғин ҳақида маълумот маҳаллий вақт билан соат 4:05 да тушган. Ёнғин майдони 208 квадрат метрни ташкил қилган.
Ёнғин соат 6:35 да бартараф этилган. Ёнғинни ўчиришга 19 нафар ходим ва 6 та махсус техника жалб қилинган.
Бинодан 11 кишининг жасади топилган, яна 3 киши қутилиб қолган. Фавқулодда хизматлар маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Улар ёғоч ишлаб чиқарувчи корхонада ишлаган.
LiveБарчаси