Трамп Эронни огоҳлантирди: Намойишчилардан бирор киши ўлдирилмаслиги керак
Олам
−
15 Январь 2020
8148Қўшма Штатлар Эрондаги мавжуд режимни ўзгартириш ниятида эмас, аммо намойишлар ортидан синчковлик билан кузатишда давом этади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Дональд Трамп Висконсин штатида қилган чиқиши давомида гапириб ўтган.
“Эронликлар кўп сонли бўлиб кўчаларга чиқишди. Илгари бу ҳолат кузатилмаган эди. Улар мавжуд тузумга қарши норозилик билдиришмоқда, яхши келажакни талаб қилишмоқда. Халқ ҳукумат ўлим, зўравонлик ва уруш уруғини сочиш учун мамлакатни талаётганини кўришдан чарчаган”, - деган Оқ уй раҳбари.
“Мен Эрон ҳукуматини огоҳлантираман. Намойишга чиққан бирор бир киши ўлдирилмаслиги керак. Бутун дунё кузатиб турибди”, - деб таъкидлаган Трамп. Унинг фикрига кўра, минглаб намойишчилар Эрон ҳукуматининг жабр-зулми қурбонига айланган.
“Биз Эрон халқини ва озодлик учун курашини қўллаб-қувватлаймиз. Ажабланарли ишлар рўй бермоқда”, - дея қўшимча қилган Президент.
Маълумот ўрнида: Эронда 2019 йилнинг ноябрь ойида бензин ошишига қарши йирик намойишлар бўлиб ўтганди. Сўнгги кунларда эса, жорий йил 8 январда Украинанинг йўловчи самолёти уриб туширилгани билан боғлиқ норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси