Зеленский Эронга талаб билан чиқди
Олам
−
11 Январь 2020
15352Аввалроқ, Эрон Теҳрон яқинида ҳалокатга учрагани айтилаётган Украина самолётини ракета билан уриб туширганини тан олгани ҳақида хабар берган эдик. Эрон масъуллари бу ҳодисани инсони хатоси билан юз берганини таъкидлаганди.
Украина Президенти Владимир Зеленский Эроннинг фожиадаги ролини тан олганига муносабат билдирди.
“Бугун тонг яхши бўлмади, аммо ҳақиқат ошкор бўлди. Халқаро комиссия ўз ишини якунлашидан аввал Эрон Украина самолётини уриб туширганини тан олди. Бироқ биз Эрон айбига тўлиқ иқрор бўлишини талаб қиламиз”, деган Зеленский.
Украина раҳбари Эрон фожиа учун дипломатик йўллар орқали расман кечирим сўраши, айбдорларни жазолаши ва компенсация тўлаши кераклигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни “Украина халқаро ҳаво йўллари” самолётининг Теҳрон яқинида қулаши натижасида бортдаги ҳеч ким омон қолмаган. Ҳодисада жами 176 киши ҳалок бўлган. Ҳодисадан кейинги тергов вақтида самолёт қулаган ҳудуддан Россияда ишлаб чиқарилган ракета қолдиқлари топилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15