Туркиядаги зилзила қурбонлари 39 нафарга етди

Олам

image

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Туркиянинг Элязиғ, Малатя ва Диёрбакир вилоятларида 6,8 балли зилзила қайд этилган эди. Айни вақтда зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда. Айни вақтда қурбонлар 39 нафарни ташкил этмоқда. 

103 кишининг даволаниши давом этмоқда. 13 киши оғир аҳволда. Бор-йўғи 45 киши вайроналар остидан соғ-саломат қутқариб қолинган. 76 та бино вайронага айланди. 645 та бино хавфли ҳолатда. 541 та бино ўрта ва оз хавф остида қолмоқда. 

Фавқулодда вазиятлар хизмати – AFAD зилзила юз берган ҳудудда қутқарув фаолиятини давом эттирмоқда. 

Бутун мамлакат бўйлаб Элязиғда уйлари вайрон бўлган аҳолига ёрдам акцияга эълон қилинди. Хайрия маблағлари, кийим-кечак, озиқ-овқатлар йиғиляпти. Уйидан айрилган ва зилзила сабаб уйига киришни истамаётганларга ёпиқ спорт майдонларига жойлаштирилди. Улар озиқ-овқат, иссиқ кийим билан тахминланди. 

Шунингдек, аҳолини вақтинча турар-жой билан таъминлаш мақсадида поезд вагонларидан фойдаланилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made