Туркияда зилзила хавфи ортиб бормоқда. Аҳолига уйларига кирмаслик тавсия қилинмоқда
Олам
−
27 Январь 2020
10215Туркиянинг Элязиғ ва Малатя вилоятларида аҳолига уйларида тунамаслик тавсия қилинмоқда. Уларнинг аксари уйлари хавф остида бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари.
Маълумки, жорий йилнинг 24 январь куни Туркиянинг Элязиғ, Малатя ва Диёрбакир вилоятларида кучли зилзила қайд этилди. Зилзила ўчоғи Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида, 7 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.
Ушбу зилзила кучини Туркияда 500 мингга яқин одам ва қўшни Ироқ, Сурия ва Ливан аҳолиси сезган.
Зилзила оқибатида қурбон бўлганлар 41 нафарга етди. Қурбонларнинг 37 нафари Элязиғдан, 4 нафар Диёрбакирдан. Яна икки киши қўрқув ортидан юрак хуружи сабаб вафот этди.
Зилзила оқибатида вайрон бўлган ҳудудларда қолаётган аҳолига 24402 та чодир етказиб берилди. Одамлар кўчаларда, спорт залларида, пооезд вагонларида жон сақламоқда. Давлат томонидан улар иссиқ кийимлар ва уч маҳал овқат билан таъминланмоқда. Талафотларни ўрганиш ва вайрон бўлган уйларни тиклаш, шунингдек хавф остидаги мингга яқин биноларни таъмирлаш учун Ҳукумат комиссияси тузилди.
Айни вақтда зилзила яна такрорланиши кутилмоқда. Шу боис Туркиянинг барча телеканаллари, радио ва газеталари, интернет сайтларининг бош мавзуси зилзила бўлиб турибди. Аҳолига хавф остидаги биноларга кирмаслик, тунамаслик тавсия қилинмоқда. Вазият оғир тус олаётган айни дақиқаларда телеканалларда меъморлар, шифокорлар, фавқулодда вазиятлар бўйича масъул ходимлар, шунингдек психологлар маслаҳатлар бериб бормоқда. Ҳар бир хонадонда киши бошига алоҳида зилзила сумкаси ҳозирланиши кераклиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 январь куни Истанбул ва Анқарада ҳам зилзила қайд этилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь