Томскдаги фожиа юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Олам
−
26 Январь 2020
4919Tомск вилояти, Aсиновский тумани, Причулимский қишлоғида содир бўлган ёнғин оқибатида ишчилари ҳалок бўлган Greenwood компаниясининг раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар бермоқда.
Mаълум қилинишича, компания раҳбари вақтинча ҳибсхонада сақланмоқда.
Ёниб кетган уйда “Greenwood” ўрмон хўжалиги компаниясининг 14 ходими истиқомат қилган.
Хабарга кўра, "Greenwood" MЧЖ заводи ҳудудида ёнғин содир этилганлиги сабаб жиноят иши қўзғатилган. Жиноят кодексининг 109-моддаси (“Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эҳтиётсизлиги туфайли ўлимга сабаб бўлиш”)га мувофиқ, компания ҳужжатлари тортиб олинган.
Mаълумот ўрнида, "Greenwood" ёғоч ишлаб чиқариш компанияси Tомск вилоятининг Aсиновский туманида 2011 йилдан бери фаолият олиб боради. 2018 йилдан бошлаб корхонанинг ягона таъсисчиси Mа Tсангуи. 2019 йилдан буён бош директор Сун Aнйи ҳисобланади.