“Жаслиқ” атрофидаги гап-сўзлар, ДБҚдаги ўзгаришлар, келишолмаётган вазирликлар ходимлари ва бошқа хабарлар

Жамият

6 август санаси Ўзбекистонда ва халқаро майдонда турли воқеаларга бой бўлди. Қуйида бугуннинг энг муҳим воқеаларига тўхталиб ўтамиз.

Водийда узилишлар бўлмайди

Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭСда биринчи газ трубинаси ишга туширилди. Мазкур иссиқлик электр станцияси ҳозирда синов режимида фаолият кўрсатаётган бўлса, ноябрь ойидан тўлиқ ишга туширилади. Иккинчи қурилма 2019 йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

Япония эслади ҳамда Путин ва Трампни чақиради

Япония атом бомбаси қурбонларини эслайди: бундан 74 йил олдин Хиросима шаҳрига 13 дан 18 килотоннагача сиғимли “чақалоқ” бомба ташланган эди. 140 минг одам, асосан тинч фуқаролар ҳалок бўлди. Хиросима шаҳри бомбардимон қилганидан уч кун ўтгач, америкаликлар Нагасакига бомба ташлади, натижада яна 74 минг киши ҳалок бўлди.

4 мингга яқин бола бедарак йўқолган. 400 таси ҳалигача топилмади

Бухарест марказида шамлар, ўйинчоқлар, эслатмалар ва фотосуратлар ёнмоқда. Буларнинг барчаси, йўловчиларга июль ойининг охирида Руминия жанубидаги Каракал шаҳрида зўрланган ва ўлдирилган руминиялик мактаб ўқувчиси бўлган 15 ёшли Aлександрани эслатади. Бир ҳафта олдин ушбу майдон гавжум кўринарди. Руминияда амалдорларни бепарволик, коррупция айблаб, ҳукуматнинг ҳаракатларидан норозилигини билдириш учун бу ерга минглаб одамлар тўпланди.

Ўзбекистондаги телеканалларда 5 августдан хориж сериалларига чеклов ўрнатилди

Ўзбекистондаги барча телеканалларда янги тартиб жорий этилаётгани, унга кўра, телеканаллар хориж сериалларини кунига бир маҳалдан ортиқ намойиш этишига нисбатан тақиқ қўйилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу қоида кеча, 5 августдан эътиборан кучга кирди ва барча телеканалларга бир суткада бор-йўғи 1,5 соат хориж сериалини намойиш этиш ҳуқуқи берилди. 

5 августдан эътиборан, мамлакатдаги энг томошабинбоп телеканаллар “Sevimli”, “Zo`r”, “Milliy” телеканалларининг эфир дастурига ўзгартириш киритилган. “Sevimli” телеканалида эфирга узатилаётган “Йиғлама, она”, “Аёл”, “Чуқур”, “Сўйла... Қора денгиз” номли турк сериаллари олиб ташланган. Фақатгина “Фазилат хоним ва қизлари” сериали эфирда қолдирилган. 

Мактаб ўқувчиси икки тенгқурини пичоқлади

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида  мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик юз берди. Кеча, 5 август куни Бекободда яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 16 ёшли И.А. Бекобод тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида “Шова” маҳалласида яшовчи, 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига пичоқ билан зарба берган. И.А. уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

2 ҳафтада 4 та ракета учирилди

КХДР ўзига қарши бўлган АҚШ ва Жанубий Кореянинг биргаликдаги ҳарбий машқларига жавобан янги зарбаларни амалга оширди. Бугун, 6 август куни эрталаб КХДР ҳудудидан иккита номаълум ракета учирилган, деди Жанубий Кореянинг қўшма штаб бошлиғи.

Ҳайит намози вақтлари билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Қарорга мувофиқ Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланиши белгиланди ва тегишли идораларга байрамни муносиб ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

11 август куни Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилади. 

Жаслиқдаги қамоқхонанинг ёпилишига қаршилар бор!

Қорақалпоғистоннинг Қўнғироқ тумани Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясининг ёпилиши ҳам узоқ кутилган, ҳам кутилмаган воқеа бўлди. Узоқ кутилганики, бу колония халқаро ҳамжамиятда доимий равишда танқид қилинар, унда маҳбуслар қийноқларга солиниши оғизда юрарди. Халқ орасида “борса келмас” деб ном олган бу колонияни ёпиш нега керак бўлиб қолди? Ислоҳотлар замирида маҳбусларга шароит яратиш, инсон ҳуқуқларини тиклаш ётибдими ёки шунчаки Ўзбекистоннинг дунёдаги имижини тиклаш, тавқи лаънатдан қутулиш? Кеча, 5 август куни Миллий матбуот марказида ўтган матбуот анжуманида журналистлар Ички ишлар вазири ўринбосари Баҳром Одиловга шу савол билан мурожаат қилганлар.


Салимбойга атаб қўшиқ айтган хонанда вафот этди

Жорий йилнинг 4 август куни собиқ иттифоқ мамлакатларида таниқли бўлган россиялик қўшиқчи ва бастакор Вилли Токарев 84 ёшида вафот этди. Токарев умри охирида онгологик хасталик билан оғригани айтилмоқда. 

Ўзбекистонда ИИВ ва Мудофаа вазирлиги ходимлари келишмайдими? (видео)

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими ва ҳарбийлар ўртасидаги баҳс акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги автотураргоҳлардан бирида бўлгани айтиляпти.

Видеода Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи бир гуруҳ ҳарбийлари туман ИИБ ходимига босим ўтказиб, шаҳарда хизмат формасида юриш мумкин эмаслигини уқтиришга уринаётганини кўриш мумкин.

Президент икки ҳудуд божхона бошқармаси раҳбарларини алмаштирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Яна бир давлат мустақил бўлмоқчи

Шотландия сайловчилари агар референдум ўтказилса, Буюк Британиядан мустақиллик учун овоз беради. Буни бизнесмен ва сиёсатчи Майкл Эшкрофтнинг сўров натижалари тасдиқлади. Сўровда қатнашган 1минг 19 сайловчининг 46 фоизи мустақиллик учун овоз беришини, 43 фоизи эса қарши чиқишини билдирган. Aгар улар овоз беришларини билмаганларини айтганларни ҳисобга олмасангиз, бу сайловчиларнинг 52 фоизи Шотландия мустақиллигини қўллаб-қувватлаётганини англатади.

Жаслиқдаги қамоқхонада неча киши вафот этган?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2 августда имзолаган “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан фаолияти тугатилган Жаслиқ колониясида 20 йил давомида қанча маҳбус вафот этган. Бу ҳақдаги савол билан Ички ишлар вазири ўринбосари Баҳром Одиловга юзланилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг