4 мингга яқин бола бедарак йўқолган. 400 таси ҳалигача топилмади

Олам 3451
image

Бухарест марказида шамлар, ўйинчоқлар, эслатмалар ва фотосуратлар ёнмоқда. Буларнинг барчаси, йўловчиларга июль ойининг охирида Руминия жанубидаги Каракал шаҳрида зўрланган ва ўлдирилган руминиялик мактаб ўқувчиси бўлган 15 ёшли Aлександрани эслатади, дея хабар беради “Euronews”.

Бир ҳафта олдин ушбу майдон гавжум кўринарди. Руминияда амалдорларни бепарволик, коррупция айблаб, ҳукуматнинг ҳаракатларидан норозилигини билдириш учун бу ерга минглаб одамлар тўпланди.

Ирина Илисей, фаол: “Бу ягона фожиали ҳолат эмас. Aёлларга нисбатан зўравонлик кенг тарқалган, бу ҳолатга қараганда зўравонлик камроқ бўлиши мумкин, аммо ҳар куни шундай бўлади”. 

Руминия полициясининг расмий маълумотлари шундан далолат берадики,Фақатгина ўтган йилнинг ўзида 35 мингдан ошиқ одамлар уйдаги зўравонлик ва жинсий зўравонлик сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилди, бу кунига ўртача 100 та ана шундай ҳолатни ташкил этади.

Президент Клаус Йоханнис барча айбдорлар жазоланишини ваъда қилди. Июль ойи охирида Руминия полициясининг раҳбари Иоана Буда ишдан олинди ва мамлакат бош вазири Виорика Дэнчилэ Руминия фуқароларидан қотиллик, зўрлаш ва педофилия учун жазо чораларини кучайтириш кераклигини сўраш учун референдум ўтказмоқчи эканини билдирди. 

Габриэль Гирнита, Европолнинг Руминиядаги раиси ўринбосари: “Янги сиёсий раҳбар ҳокимиятга келганида, унга бўйсунувчи муассасаларнинг янги раҳбарларини тайинлайди. Уларнинг мақсади мамлакатнинг алоҳида манфаатларига риоя қилишдир.”

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Руминияда 4 мингга яқин бола бедарак йўқолган. Уларнинг 400 таси ҳалигача топилмади. Полиция бу одам савдоси билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди. Бу Aлександра қотилини тергов қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг версияларидан бири.

Руминия одам савдоси қурбонлари сони энг кўп бўлган бешта Европа мамлакатларидан биридир. Руминиядан улар Буюк Британия, Германия, Италия, Франция ва Испанияга боради.

Киприан Гитулеаса, одам савдосига қарши кураш агентлигининг Руминиядаги вакили:

“Тўғри, Руминия фуқаролари турмуш даражаси ва меҳнат шароитларини яхшилашлари керак, аммо бу одам савдосига сабаб бўлолмайди. Шундай қилиб, жиноий гуруҳлар пайдо бўлади: масалан, жинсий алоқа хизматларига катта талаб мавжуд бўлганда ва сиз бундан кўп пул ишлашингиз мумкин.”

Лоренти Колентинану, Еuronеws:

“Aлександра ўлдирилганидан кейин оммавий норозиликлар ҳукуматни чегара хизматларини, полиция ва суд тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида ўйлашга мажбур қилмоқда. Aммо оиладаги зўравонлик даражаси юқори бўлган мамлакатда 15 ёшли мактаб ўқувчисининг фожиали ўлими нафақат давлат даражасида, балки ўзгариш учун катализатор бўлиши мумкин.”

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
t
×
×