Ўзбекистонда ИИВ ва Мудофаа вазирлиги ходимлари келишмайдими? (видео)
Жамият
−
06 Август 2019
13440Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими ва ҳарбийлар ўртасидаги баҳс акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги автотураргоҳлардан бирида бўлгани айтиляпти.
Видеода Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи бир гуруҳ ҳарбийлари туман ИИБ ходимига босим ўтказиб, шаҳарда хизмат формасида юриш мумкин эмаслигини уқтиришга уринаётганини кўриш мумкин.
Видеода ҳарбий ИИБ ходимидан машинадан тушишни талаб қилади. ИИБ ходими улар билан бирор иш йўқлигини айтиб, автомобилдан тушишдан бош тортади.
ИИБ ходими: Сизлар билан қиладиган ишим йўқ, мени ўзимни раҳбарим бор, ўзимни юқори турувчи идорам бор.
Ҳарбий: Машинадан тушинг.
ИИБ ходими: Мени урсанглар уринглар, қўлимни қайирсанглар қайиринглар.
Ҳарбий: Сизга қўл кўтариб бўладими?
ИИБ ходими: Бўлмаса ноқонуний харакат қилманглар.
Ҳарбий: Ҳозир сиз ноқонуний юрибсиз
ИИБ ходими: Қонун нималигини биласизми ўзи?
Ҳарбий: Йўқ, билмайманда
ИИБ ходими: Бўлди унда қонунни бузманг.
Ҳарбий: Шаҳарда бундай формада юриш мумкин эмас ўртоқ майор. Фақат далага бириктирилганман дедингизми, айни ўша дала ҳудудида кийиш мумкин. Шаҳарда бу кийимда юриш қатъий мумкин эмас.
ИИБ ходими: Агар, мумкин бўлмаса бизни раҳбарларга ёзма равишда хат киритинг.
Ҳарбий: хат киритганмиз.
ИИБ ходими: Хужжатларимни суратга олдингиз, фамилиямни ёзиб “началник УВД” номига хат беринг. Хизмат текшируви ўтказиб, қонун талабини бузган бўлсам менга чора кўрадиган “началник УВД” бор махсус инспекция бор. Сизни хаққингиз йўқ мени тўхтатишга.
Шу орада ҳарбийлар ИИБ ходимини кимдир билан телефонда гаплаштирди ҳам. ИИБ ходими телефонда унинг раҳбари борлигини, ҳарбийлар унинг йўлини тўсиб, ўз ваколати доирасидан четга чиқаётганини айтди.
Ҳолат юзасидан ҳозирча Мудофаа вазирлиги ҳам, Ички ишлар вазирлиги ҳам расмий маълумот бермади.
LiveБарчаси