Президент икки ҳудуд божхона бошқармаси раҳбарларини алмаштирди

Жамият 2831
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Президентининг жорий йилнинг 2 августидаги Ф-5488-сон Фармойишига биноан божхона хизмати полковниги Олимжон Ҳамиджонович Хожиматов Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Президентининг 2019 йил 2 августдаги Ф-5489-сон Фармойишига биноан божхона хизмати полковниги Хайрулло Нарзуллоевич Файзуллоев Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×