Водийда узилишлар бўлмайди

Жамият

image

Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон ИЭСда биринчи газ трубинаси ишга туширилди. Мазкур иссиқлик электр станцияси ҳозирда синов режимида фаолият кўрсатаётган бўлса, ноябрь ойидан тўлиқ ишга туширилади. Иккинчи қурилма 2019 йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 

Янги авлодга мансуб энергоблоклар анъанавий иссиқлик электр станциялари сарфлайдиган ёнилғига бирлигига нисбатан икки баробар кўп электр энергияси ишлаб чиқаради. 

Мутахассисларнинг айтишича, буғ-газ қурилмаларида КПД тахминан 59 фоиз ташкил этиб, бу анъанавий буғ генераторли станциялар кўрсаткичларидан анча юқори бўлиши билан бирга, энергоблокларнинг иш жараёнида атмосферага чиқадиган зарарли газлар миқдори қарийб икки бараварга камаяди.

Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилиши натижасида бир йилда 900 Мвт қўшимча  қувват ёки 7 млрд КвТ соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади ва Фарғона водийсининг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида электр энергиясига бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг