Мактаб ўқувчиси икки тенгқурини пичоқлади
Жамият
−
06 Август 2019 6987 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик юз берди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 5 август куни Бекободда яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 16 ёшли И.А. Бекобод тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида “Шова” маҳалласида яшовчи, 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига пичоқ билан зарба берган. И.А. уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Д.Т. ва Д.А. шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси