Президент ташрифидан сўнг Бекобод шаҳри ҳокими ишдан олинди

Жамият

image

Бугун, 14 июль куни Насрулло Бобоев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Бекобод шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Сессия ишида Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида йўл қўйилган камчиликлар ва навбатдаги муҳим вазифалар юзасидан таҳлилий маъруза қилган.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Насрулло Нуриллоевич Бобоев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Зоир Мирзаев Бекобод шаҳар ҳокими лавозимига шу пайтга қадар Навоий саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки дирекцияси директори Наримонжон Нўмонович Исмоилов номзодини тавсия қилган. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан Наримонжон Исмоилов Бекобод шаҳри ҳокими этиб тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон металлургия комбинатида барпо этилган янги Қуюв-прокатлаш мажмуасини ишга тушириш маросимида иштирок этганди. Шунингдек, “Хос ёз” канали бўйи ва “Дўстлик” маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг