Жанубий Корея президенти судда кечирим сўради

Олам

image

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Конституциявий суддаги импичмент бўйича суд мажлисида ҳарбий ҳолат жорий қилингани учун фуқаролардан узр сўради. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Қайд этилишича, Юн Сок Ёль “чалкашлик ва ноқулайлик” келтириб чиқарганини тан олган. Шу билан бирга, давлат раҳбари “халқни қурол билан бостиришни” эмас, балки сиёсий инқироз ҳақида аҳолини хабардор қилишни хоҳлаганини таъкидлаган.

“Мен миннатдорликдан тўлиб-тошганман, лекин одамлар менга бу вазифани ишониб топширган бўлса ҳам, ишлай олмаслигим учун оғриқ ва қайғуни ҳис қиляпман. Аммо 3 декабрдаги ҳарбий ҳолат аввалги прецедентлардан бутунлай фарқ қилади. Бу ҳарбий ҳолат халқни қурол билан бостириш учун мўлжалланмаган. Бу халққа чақириқ эди”, дея қўшимча қилган у.

Юн Сок Ёль иши 

Ўтган йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёль Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинди. Шундан сўнг, 14 декабрь куни Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинди. Оқибатда унинг ваколатлари тўхтатилди.

Бирлашган тергов гуруҳи 14 декабрь куни парламентда импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш учун Сеул судига мурожаат қилганди. Жанубий Корея суди терговчиларнинг илтимосини қаноатлантириб, Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди. Ордерга эга терговчилар 3 январь куни мамлакат тарихида биринчи марта президент қароргоҳига уни ҳибсга олиш мақсадида етиб борди, аммо терговчилар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш бўйича бўлган 5 соатлик қарама-қаршиликдан сўнг унга қарши ордер ижросини тўхтатишга қарор қилган. 7 январь куни Жанубий Корея суди мамлакат президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берди. 15 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари Жанубий Корея президентини фитна иши бўйича ҳибсга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Юн Сок Ёль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг