Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берилди

Олам

image

Бугун, 7 январь куни Жанубий Корея суди мамлакат президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун яна ордер берди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

“7 январь куни ҳибсга олиш тўғрисида ордер берилди, бунинг учун департамент гумонланувчи Юнга нисбатан иккинчи ариза берди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, бир кун аввал расмийлар Сеул судига ҳибсга олиш ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш учун қўшимча ордер сўраб ариза топширган.

Аввалги ҳибсга олиш ордери эса 31 декабрда чиқарилган ва 6 январгача амал қилган.

Ордер муддати тугагач, парламентдаги тингловда коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи О Дон Ун ҳибсга олишга уриниш муваффақиятсизликка учрагани учун ватандошларидан кечирим сўраган. У, шунингдек, иккинчи уриниш ҳибсга олис ҳучун “сўнгги имконият” бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, “ҳар томонлама тайёргарлик кўришга” ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 3 декабрь куни кечқурун Юн Сок Ёль Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Аммо бу ҳолат тахминан олти соатдан кейин бекор қилинди. Шундан сўнг, 14 декабрь куни Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинди. Оқибатда унинг ваколатлари тўхтатилди.

Бирлашган тергов гуруҳи 14 декабрь куни парламентда импичмент эълон қилинганидан кейин ваколатлари тўхтатилган Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер бериш учун Сеул судига мурожаат қилганди. Жанубий Корея суди терговчиларнинг илтимосини қаноатлантириб, Юн Сок Ёлни ҳибсга олишга ордер берди. Ордерга эга терговчилар 3 январь куни мамлакат тарихида биринчи марта президент қароргоҳига уни ҳибсга олиш мақсадида етиб борган,  аммо терговчилар Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш бўйича бўлган беш соатлик қарама-қаршиликдан сўнг унга қарши ордер ижросини тўхтатишга қарор қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея ордер Юн Сок Ёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг