Европа етакчилари Самарқандда эман экди
Жамият
−
03 Апрель
8463Бугун, 3 апрель куни Самарқандда олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд шаҳридаги Конгресс маркази хиёбонида икки туп эман экди.
“Кўчат экиш маросими Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир рамзи бўлди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 апрель куни "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" форматидаги биринчи олий даражадаги саммитда қатнашиш учун Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борганди. Мирзиёев кеча, 2 апрель куни кечқурун Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта билан, бугун, 3 апрелда эса Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди.
Бугун, 3 апрель куни эса Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Самарқандга келди.
Бугун Шавкат Мирзиёев Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди. Уларнинг ҳузурида Тошкентда Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди.
LiveБарчаси