Тошкентда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади

Жамият

image

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади. Шуни назарда тутувчи битим бугун, 3 апрель куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳузурида имзоланди.

Ҳужжатни Европа инвестиция банкининг Марказий Осиёдаги ҳамкорлик, сув сектори, IT ва маълумотларни бошқариш бўйича масъул вице-президенти  Кириакос Какоурис ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов имзолади.

“Таъкидлаш жоиз, офиснинг Тошкент шаҳрида очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиёда "яшил" иқтисодиёт, инновацион саноат ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш имконини беради”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 1958 йилда ташкил этилган Европа инвестиция банки Европа Иттифоқининг етакчи молиявий институтидир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммити доирасида мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказганди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Европа инвестиция банки Марказий Осиё – Европа Иттифоқи Самарқанд саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг