Туркманистон Президенти ҳам саммитга етиб келди

Жамият

image

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Туркманистон Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги илк саммит 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилади ва унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирок этади. 4-5 апрель кунлари эса “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 апрель куни мазкур саммитда қатнашиш учун Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борганди. Мирзиёев кеча, 2 апрель куни кечқурун Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта билан, бугун, 3 апрелда эса Урсула фон дер Ляйен билан учрашув ўтказди.

Бугун, 3 апрель куни эса Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Самарқандга келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Марказий Осиё – Европа Иттифоқи Сердар Бердимуҳамедов Самарқанд саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг