Мирзиёев фон дер Ляйен билан учрашди
Жамият
−
03 Апрель
3122Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 3 апрель куни "Марказий Осиё - ЕИ" биринчи саммити доирасида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Шунингдек, эртага, 4 апрель куни бўлиб ўтадиган минтақалараро саммит ва иқлим форумини ўтказиш масалалари кўриб чиқилган.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги илк саммит 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилади ва унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирок этади. 4-5 апрель кунлари эса “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 апрель куни мазкур саммитда қатнашиш учун Европа Кенгаши Президенти Антониу Кошта, Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб борганди. Кеча, 2 апрель куни кечқурун Мирзиёев Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта билан норасмий учрашув ўтказди.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель
Тренддагилар




