Урсула фон дер Ляйен Самарқандга келди

Олам

image

Бугун, 2 апрель куни Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Маълум қилинишича, юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа комиссияси Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.

Маълумот учун, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги илк саммит 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилади ва унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари иштирок этади. 4-5 апрель кунлари эса “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Саммит давомида Евроиттифоқ ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича содиқлигини тасдиқлаши кутилмоқда. Булар қаторига транспорт ва рақамли алоқа, муҳим хомашё ресурслари, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги шериклик ҳамда энергетик ўтиш жараёни киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саммит муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ эса мазкур саммит ўтказилиши муносабати билан шаҳардаги айрим олий таълим муассасаларига 1-5 апрель кунлари қисқа муддатли ўқув таътили берилиши маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Марказий Осиё – Европа Иттифоқи Урсула фон дер Ляйен Самарқанд саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг