Самарқанддаги бинолардан бирида ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

−

visibility604 timer1 дақиқа

image

Бугун, 28 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги бинолардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 08:16 да Самарқанд шаҳар, “Фаровонлик” МФЙ, М.Улуғбек кўчасида жойлашган бинолардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:20 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 08:38 да тўлиқ бартараф этган.

Бирламчи маълумотларга кўра тан-жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Балиқчи туманида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг