Балиқчидаги дўконга ўт кетди
3-саҳифа
−
670 1 дақиқа
Кеча, 27 ноябрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 21:53 да 112 тизими орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани “Чинобод” МФЙ, Чашма кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин тезкорлик билан ўчирилган.
Ёнғин оқибатида савдо дўконининг шифт ва том қисми ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги 3 қаватли уйда ёнғин содир бўлган эди.
Live
БарчасиГавайидаги Килауэа вулқони отилди
27 Ноябрь