Олмаотадаги даҳшатли ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
1849 1 дақиқа
Бугун, 26 ноябрь куни тонгда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги хусусий уйда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Kursiv Kazakhstan” хабар берди.
Маълум қилинишича, тонгги 03:44 да Олмаота шаҳрининг Бўстонлиқ туманидаги хусусий уйда ёнғин чиққани ҳақида 112 хизматига хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари чақирувдан тўрт дақиқа ўтиб воқеа жойига етиб борган.
Қутқарувчилар етиб келганида уй тўлиқ олов ичида қолган, аланга тез тарқалаётган бўлган. Ёнғин соат 04:42 да тўлиқ ўчирилган.
Уни бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар департаментининг 35 нафар ходими ва тўққизта махсус техникаси жалб қилинган. Ҳодиса жойидан беш кишининг жасади топилган. Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳодисанинг бошқа тафсилотлари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида 120 тонна нефть маҳсулоти ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси