Қозоғистонда 120 тонна нефть маҳсулоти ёниб кетди (видео)
Олам
−
12:50 522 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида 120 тонна нефть маҳсулоти ёниб кетди. Бу ҳақда “Zakon.kz” Қизилўрда вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг маълумотларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин Шокай кўчасида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида юзага келган. Ҳажми 60 тоннадан бўлган икки резервуар очиқ аланга ичида қолган.
Ёнғиннинг бошқа иншоотларга тарқалиш хавфи юзага келган. Уни бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, маҳаллий ижро органлари ва бошқа хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Ҳодиса жойида ёнғинни ўчириш бўйича тезкор штаб ташкил этилган. Яқиндаги резервуарларни ҳимоя қилиш мақсадида кўчма лафет стволлари қўлланилиб, кўпикли ўчириш усули қўлланилган. Қутқарув ишларига қўшимча равишда ёнғин ўчириш поезди ҳам жалб этилган.
Ёнғин 200 квадрат метр майдонни қамраб олган ва тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябрь куни тунда Россиянинг Рязань нефтни қайта ишлаш заводида Украина дронлар зарбаси оқибатида ёнғин чиқиб, корхонанинг асосий ишлаб чиқариш қувватларига зарар етган эди.
Live
Барчаси