Самарқандда “мойка”дан Nexia’ни ўғирлаган шахс қўлга тушди
3-саҳифа
−
888 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида автомобиль ювиш шохобчасида қаровсиз қолдирилган Nexia-2 номаълум шахс томонидан олиб қочилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергoв департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Иштихон тумани ИИБга 1995 йилда туғилган фуқаро А.Б. мурожаат қилиб, отасига тегишли Nexia-2 автомашинаси олиб қочилганини билдирган.
Аниқланишича, ҳодиса куни машина Чағатой маҳалласи ҳудудидаги автомобиль ювиш шохобчасига ювиш учун қолдирилган. Бундан фойдаланган номаълум шахс автомашинани олиб қочган.
Мурожаатдан сўнг тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб, зарур ҳужжатларни расмийлаштирган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида олиб қочилган автомашина Оқдарё туманидаги М-37 автомобиль йўлининг 16-километрида, йўл четидан топилган. Тергов ҳаракатлари натижасида автомашинани олиб қочган шахс 1992 йилда туғилган К.Е. экани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан К.Е. га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч туманида фуқаронинг қаровсиз қолдирилган Damas автомашинаси олиб қочилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси