Уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган туристик фирма раҳбари ушланди

Crime

−

image

Самарқандда уч нафар фуқарони тегишли лицензиясиз Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 750 доллар талаб қилган сайёҳлик фирмаси раҳбари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари Умра зиёратини адо этиш истагида бўлган уч нафар фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилиб, уларни Умрага юбориш ва муқаддас амалларни бажаришга зарур барча шароитларни яратиб беришни ваъда қилган. Ушбу хизматлар эвазига эса 3 750 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирма раҳбари олдиндан келишилган маблағнинг 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан минглаб доллар олган шахслар ушланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends