Самарқанд ва Тошкентда “таблетка” савдогарлари ушланди
Crime
−
10:16 200 1 minute
Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани ва Каттақўрғон шаҳрида, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотган уч киши ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.А. 146 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ю. 80 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. 15 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқарога сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 672 та “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси 4 минг АҚШ долларига сотилаётганда уч киши ушланган эди.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November