Самарқандда 8-синф ўқувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Crime

−

image

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида вояга етмаган бола бошқарувидаги “Lacetti” автомобили тут дарахтига урилиши оқибатида 8-синф ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Таълим ва илм-фан бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 01:30 ларда Тойлоқ тумани “Бахшитепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 30В-036-сонли автомобиль йўлининг 3-километрида содир бўлган.

Вояга етмаган ҳайдовчи “Lacetti-2” русумли автомобилни Бахшитепа–Тойлоқ йўналишида бошқариб бораётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги тут дарахтига бориб урилган. Оқибатда автомобиль йўловчиларидан бири – 15-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Машинада бўлган қолган тўрт нафар ўқувчининг аҳволи яхши бўлгани учун улар шифохонадан уйига жавоб берилган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани Ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Nexia-3 йўл четидаги дарахтга урилиб, бўлиниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends