Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида Канадага элчи бўлди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
3021Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида республиканинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Фурқат Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.
Маълумот учун, Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. “UzDaewoo Electronics” қўшма корхонасида бош мутахассис (1993−1995), Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011) лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020) лавозимларида фаолият юритган.
2022 йилнинг 14 ноябридан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У рус ва инглиз тилларини билади. Оилали, тўрт нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, унинг ўрнига 2017 йилнинг 10 октябридан буён Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида Жавлон Ваҳобов фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси