Ўзбекистонда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин
Жамият
−
11 Октябрь 2023
49245 октябрь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ўзбекистонлик дипломат X ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Бразилиянинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонасида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) тайинлангани тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган
“Учрашув якунида томонлар ишонч ёрлиғининг асл нусхасини Бразилия Президенти Луис да Силвага топшириш учун Ўзбекистон эличисининг ушбу мамлакатга ташрифини 2023 йилнинг охирига қадар уюштириш бўйича келишиб олди. Сафар давомида йирик ишбилармонлар доиралари вакиллари, савдо палаталари, турли тижорий уюшмалари ва етук корхона раҳбарлари билан музокаралар ўтказилади”, дейилади хабарда.
Учрашув давомида Ўзбекистон Бразилиянинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий иқтисодий ҳамкорига айлангани, Бразилия ҳукумати томонидан Тошкентда элчихона очиш масаласи ўрганиб чиқилаётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари давомида Самарқандда Россиянинг Бош консуллиги ташкил этиш масаласи кўриб чиқилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь