Урушдан мадори қуриётган Украинани қайта тиклашга қанча пул кетиши айтилди
Олам
−
16 Март 2022
22736Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир Украинада тажовузкор ҳаракатлар оқибатида вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш учун 500 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ керак. Бу ҳақда Украина Бош вазири Денис Шмигаль Польша, Словения ва Чехия ҳукуматлари раҳбарлари билан учрашувдан сўнг маълум қилган.
Бу учрашувда, хусусан, келажакда Украинани қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган.
“Гап Европа Иттифоқи аллақачон кучли қўллаб-қувватлаётгани ҳақида бормоқда. Ва бу ерда вакиллик қилинган ҳар бир давлат ёрдам қўлини чўзади. Биз Украинани қайта тиклашни молиялаштириш нуқтайи назаридан ёрдам кутамиз. Биз бутун дунёни Украинага ушбу урушни тугатишга, давлатимизни қайта тиклаш учун захирани тўлдиришга ёрдам беришга чақирамиз. Биз бутун дунё бўйлаб ўнлаб давлатлар ва миллионлаб одамлар Украинага кўрсатаётган ёрдам учун миннатдормиз”, дейди Бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳукуматида Россия агрессияси натижасида иқтисодиётга етказилган зарарларни баҳолаш билан шуғулланувчи тегишли гуруҳ аллақачон тузилган ва ишламоқда.
“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Украина учун тўғридан-тўғри бир марталик йўқотишлар 565 миллиард доллардан ошади. Аслида, бу бизнинг давлатимизни тиклаш учун зарур бўлган маблағлар – ҳам Россия Федерациясининг репатриацияси, ҳам бизнинг шерикларимиз ҳисобидан", дейди Шмигаль.
Унинг таъкидлашича, Украина ҳукумати Россиянинг хориждаги маблағлари ва мулки ҳибсга олинишини таъминлашга ҳаракат қилади.
"Биз ҳамкор давлатлар ҳам ушбу улкан режага қўшилишларига ишонамиз", дейди у.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь